Понедельник, 23.06.2025, 17:03
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 6
Гостей: 6
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Октябрь » 07

Одам ғамни кўтараолмай қолса ўзини, мол дунёни 
кўтаролмай қолса, атрофдагиларни касал қилади.
***
Номуносиб амалдор амал дархтига мушукдай ёпишиб 
туради, муносиби шу дарахтнинг ўзидан ўсиб чиқади – шох 
бўлиб.
***
Бахтсиз эканлигимни ўзим, нима учунлигини Худо била-
ди, – деган экан, бир шўрлик.
***
Чинакам бахтсизлик ўз– ўзидан нафратланишдир.
***
Умри отда ўтаётганни яёв қўйсанг ўзини чумолидай ҳис 
қилади.
***
Миллатчилик миллатнинг бошини айлантириб қўяди, 
фалокат юз бериши учун бошнинг сал кам бир айланиши 
кифоя.
***
Инсофлиман, деганга шароит яратиб берингчи, сўзида 
турармикан?
***
Бир халқ бошқа бир халқ билан аралашиб кетгиси келса 
унга уруш очади.
***
Сарой шоиридан гадо яхши, очиқча тиланади.
Комилжон Солибеков.

Просмотров: 1413 | Добавил: rsc | Дата: 07.10.2014 | Комментарии (0)

Маърифат она қалби остида шаклланади

Мавлоно Жалолиддин Румий оналарга “Холиқус сони”, яъни “Иккинчи яратувчи” деб унвон бердилар. Оналар ҳақиқатда бу унвонга муносибдирлар.

 Барча нарсага қодир ва моҳир Яратувчи ўз беқиёс тадбиру чеварлиги билан ҳар бир яратган хилқатига мукаммалликни ато этиб қўйган. Олимлар она қалби остидаги гўдакни ўрганар эканлар, яна бу илоҳий комилу мукаммил қудратга иқрор бўлдилар. Таълим-тарбия она қорнида бўлган даврданоқ бошланади. Ҳақиқатда ҳар бир инсон онанинг қалби остида Аллоҳнинг қудрати билан пайдо бўлади. Қирқ кунда лахта қонга айланади. Яна қирқ кундан сўнг, музға, яъни чайналган гўшт ҳолатига келади. (Ҳаж,5; Мўминун,12-14) Шундан кейин, яна қирқ кун ўтганда, жон ато этиш учун Аллоҳнинг бир фариштаси келади. Жаноб Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига кўра, бу фаришта Аллоҳнинг белгилаб бергани ас ... Читать дальше »

Просмотров: 793 | Добавил: rsc | Дата: 07.10.2014 | Комментарии (0)

У туғилди-ю, йиғлаб юборди.

-Қанақа дунёга келиб қолдим-а? -деб ҳайрон бўлиб, қотиб-қотиб йиғларди. Ўраб-чирмашди. Онаси кўкрак тутди. Бахтига қарши, онасининг кўкрак учи ясси экан, эма олмади.

-Шу ҳам кўкрак бўлди-ю, эммайман,-вағиллади яна. Дўкондан резина сўрғич опкелишиб, бўйнига осиб қўйдилар. Сунъий сутлардан эмиб, аста-секин улғая бошлади. Лекин ҳеч нарсадан кўнгли тўлмасди. Отаси олиб берган уст-бош гоҳ катта, гоҳ кичик. Онаси қилган овқатлар гўё бемаза, бетаъм эди. Кун бўйи юзига пашша қўниб олдидаги овқатни емасдан хархаша қилиб ўтираверарди. Бечора ота-она ҳайрон эди. Ахир, "пуф-пуф"-лаб, ҳеч кимга ишонмай, шунча авайлаб қарагани билан ўғилчасининг кўнглини топишолмасди-да. Баъзан отасининг жаҳли чи ... Читать дальше »

Просмотров: 1236 | Добавил: rsc | Дата: 07.10.2014 | Комментарии (0)

Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031