Ўлмас Умарбеков. Ер ёнганда (давоми)
— Ҳа, чевар, йўл бўлсин? Шаҳаргами? — сўради яқинлашганда.
— Шундоқ, — Солиҳабиби ийманиб жавоб қилди, хайрли ишга кетаётиб биринчи кўрган одами Саидоқсоқол бўлганидан, яхшиликкамикан, ёмонликкамикан, билолмай хавотирланди. — Айланиб келайлик она-бола.
— Тўғри қиласиз, чевар, — Саидоқсоқол тўхтади. — Кўрган эшитгандан маъқул. Турғунбойга салом айтинг. Сабр қилсин. Яхши ишласин. Яхши ишлаганга бир кун уч кунга ўтармиш.
— Кўрсатадими, кўрсатмайдими, билмайман, — жавоб қилди Солиҳабиби. — Бугун кўрсатадиган кунимас.
— Кўрсатади! Шундай паҳлавон билан борасиз-ку, кўрсатмайдими?!
Саидоқсоқол Турсуннинг бошидан силади. Автобус келди. Солиҳабиби челакни қўлига олди.
— Саломни унутманг, чевар! — бир юзи билан жилмайиб қичқирди Саидоқсоқол. Солиҳабиби неварасини машинага чиқари
...
Читать дальше »