Понедельник, 23.06.2025, 19:57
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Август » 18 » ВАРИКОЗ
17:13
ВАРИКОЗ

ВАРИКОЗ

Биринчи босқич - ёқимсиз ҳислар ва оғриқ бўлмайди, фақат веналарнинг чиқиб қолгани, қизил “юлдузчалар” ва сон ёки болдирларда томир тўрларини кўриш мумкин, кечга яқин оёқларнинг енгил шишгани ҳис этилади.

Иккинчи босқич – болдир ва товон суягини бирлаштирувчи бўғимда кўзга ташланадиган шишлар асосан кечқурунлари ва юкламалардан кейин пайдо бўлади, кечаси болдир мушаклари тортишиши, увишиб қолиши, санчиши, жимирлаши сезилади.

Учинчи босқич - оёқ шишлари кўзга ташланади, терида ва тери ости бирик-тирувчи тўқималарида қотган жойлар шаклланади, пигмента-ция, дерматитлар пайдо бўлади, қичиш ва шишиш ҳисси пайдо бўлади.

Тўртинчи босқич – оёқ терисида трофик яралар ҳосил бўлади.

Агар оёқларингизда оғирлик ҳис қилсангиз, оёқларингиз шишса, агар тизза остида, тўпиқда ёки болдирда кўплаб томир “юлдузчалари”, веналарнинг варикоз кенга-йишини кўрсангиз, мутахассис-га мурожаат қилинг. Вена томирларини УТТдан ўтказиш натижалари веналарни даволаш усулини белгилашда ёрдам беради.

 

Рақамлар ва фактлар

Томирлар варикоз кенгайишининг у ёки бу аломатлари ривожланган мамлакатлар аҳолисининг 70 фоизида учрайди. Бу касалликка асосан аёллар мойил бўлади. Уларда варикоз 25-45 ёшлар оралиғида пайдо бўлади, эркакларда эса – 45-50 ёшларда. Ушбу хасталик ўзининг асоратлари билан хавфлидир. У ҳар тўртинчи беморда 10 йилдан сўнг ногиронликка олиб келади.

Касаллик сабаблари:

- ўтроқ ҳаёт тарзи ёки оёқларда тикка туриб ишлаш (сартарошлар ва сотувчилар);

- ортиқча вазн;

- оғир юк кўтариш;

- ҳомиладорлик, балоғатга етиш давридаги гормонал ўзгаришлар;

- гормонал контрацептив-ларни қабул қилиш;

- томирларни сиқувчи, танага ҳаддан ташқари ёпишиб турадиган кийимлар (ёпишиб турувчи жинси шимлар, қалин колготкалар, чулкилар, гольфилар ва резинаси сиқиб турувчи пайпоқлар, тўпиқни сиқувчи боғичли пойабзал);

- оёқларни чалиштириб ўтириш;

- кашандалик.

Профилактика

- агар узоқ вақт тикка туриш ёки ўтиришга тўғри келса, қулай вақт топилиши билан оғирликни оёқ учидан товонга ва товондан оёқ учига ҳамда бир оёқдан иккинчисига туширинг;

- қон фаолроқ айланиши учун имконият топилганида зинапоядан юқорига ва пастга югуринг;

- паст пошнали пойабзал кийинг – унинг баландлиги 4 см.дан ошмаслиги керак, кечки базм туфлиларининг пошнаси эса – 6 см.дан кўп бўлмагани маъқул;

- бўш вақтингизда оёқларни бироз кўтарган ҳолда ётинг (улар юрак сатҳидан 15-20 см.баландликда бўлиши керак);

- энг яхши профилактика воситаларидан бири – бу даволовчи трикотаж. Уни албатта кийиб юринг!

Просмотров: 764 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031