Понедельник, 23.06.2025, 17:28
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Сентябрь » 3 » СЕН ТУРМУШГА ЧИҚҚАН КУН
21:36
СЕН ТУРМУШГА ЧИҚҚАН КУН

Кенжабий: СЕН ТУРМУШГА ЧИҚҚАН КУН


 

хамроқулнинг гўзали   

   Кенжабий

 

    СЕН ТУРМУШГА ЧИҚҚАН КУН

 

Кўкнинг қадди букилди,

Кўплар ҳайрон тикилди,

Кўзлардан ёш тўкилди,

Сен турмушга чиққан кун.

 

Ким қўл очиб дуога,

Ким юз буриб самога,

Ёлворарди Худога,

Сен турмушга чиққан кун.

 

Кимлар кўнгил сўрашди,

Кимлар зимдан яйрашди,

Кимлар ишқни қарғашди,

Сен турмушга чиққан кун.

 

Орзуларим найсони,

Иймонимнинг посбони,

Ташлаб кетди дунёни,

Сен турмушга чиққан кун.

 

Ранги рўйим сарғайиб,

Дарди дилим улғайиб,

Қолавердим мунғайиб,

Сен турмушга чиққан кун.

 

Шундан буён тош дийдам,

Далам каби шип-шийдам.

Ўзгарганди бу олам,

Сен турмушга чиққан кун.

                                  1979 й.

 

Просмотров: 878 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930