Понедельник, 23.06.2025, 17:33
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 6
Гостей: 6
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Сентябрь » 25 » Фиръавн ҳақидаги ҳақиқат
12:59
Фиръавн ҳақидаги ҳақиқат
Фиръавн ҳақидаги ҳақиқат
 

1981 йилда Франсуа Меттеран президент бўлгач, Франция Мисрдан Фиръавннинг мўмиёланган жасадини тадқиқ қилишни илтимос қилди. Тадқиқотда тиббиёт ва археология соҳасида илмий изланишлар олиб борувчи кўплаб олимлар иштирок этишди. Тадқиқотга бошчилик қилиш ва жарроҳларга раҳбар бўлиш Морис Букайга ишониб топширилди, унинг асосий вазифаси эса Фиръавн қандай ҳалок бўлганини аниқлашдан иборат эди. 

Рамзес II нинг жасади бошқа мўмиёланган жасадлардан фарқ қилиб турарди. Тадқиқотчиларга бир ҳолат жуда кутилмаган бўлди: улар мўмиёлар қатламини ечиб олишаётганда жасаднинг чап қўли юқорига кўтарилиб кетди, худдики уни мўмиёлаётган пайтларида куч билан бу ҳолатга келтирганга ўхшарди. 

Тадқиқот натижалари профессор Морисга шуни кўрсатдики, Фиръавн чўкиб ўлган эди, чунки унинг рентген суратларида танадаги туз қолдиқлари ва кўплаб суяк синиқлари бор эди, бироқ терида бирор бир жароҳат кўринмасди. Бу эса сув оғирлиги натижасида суяклар синганидан далолат қиларди. Бу барча далиллар Фиръавн сувга чўкиб ўлган заҳоти денгиздан олиб чиқилганини билдирарди. 

Профессор Морис тадқиқот ўтказиб бўлингач, газеталарнинг сарлавҳалари нималар деб жар солишини тасаввур қилиб турган бир пайтда, улардан бири «Шошилманг, месье Морис, мусулмонлар XIV аср олдин Фиръавннинг чўкиб ўлганини билишарди», деди. Профессор бу сўзларга мутлақо бепарволик билан қаради, чунки у ўта замонавий тиббий аппаратлар ва тадқиқот техникасисиз буни айтишнинг имкони йўқлигига қаттиқ ишонарди. 

Шунга қарамай, бу сўзлар Морис Букайнинг хаёлига қаттиқ ўрнашиб қолди. У туни билан Фиръавн жасади олдида ўтириб чиқиб, бирорта мусулмон давлатга бориш ва у ерда олимлар билан айни мавзуда суҳбатлашиш, уларнинг бу борада фикрларини ўрганиш керак деган фикрга келади. У худди шундай қилди ҳам, бир киши унга Қуръонни очиб, Аллоҳнинг қуйидаги оятларини ўқиб бермагунча, у бунга ишонмаган эди: «Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин. Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар». (Юнус, 92)

Бу сўзлар профессор Морис Букайни ниҳоятда таажжубга солди ва ўрнидан туриб, бироз гандиракладию, йиғилганлар ичида «Мен Исломга кирдим ва Қуръонга иймон келтирдим» деди.

Сизга яна қанча исбот керак? Кўзингизни очинг, нигоҳини парда босганлар! 
 

Facebook саҳифаларидан олинди.

Просмотров: 1463 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930