Понедельник, 23.06.2025, 19:50
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Август » 18 » БЎҚОҚ
17:14
БЎҚОҚ

БЎҚОҚ

1. Йод

Бўқоқ организмда йод танқислиги оқибатида келиб чиқади. Шунинг учун уни уй шароитида даволашнинг энг яхши усулларидан бири оёқнинг таг қисмига йод суртишдир. Ушбу муолажани бир неча кун қайтаринг. Агар суртилган йоддан эрталабгача ҳеч қандай из қолмаса, муолажани давом эттирасиз. Борди-ю йод “шимилмаган” бўлса муолажани тўхтатиш лозим. Демак, организм йодга тўйинган.

2. Анжир

Айтиш лозимки, ушбу муолажани амалга ошириш учун жами 4 кг. анжир керак бўлади. 3 дона каттароқ анжирни сирланган идишга солиб, устига қайнаган сув қуямиз. Эрталаб бир дона анжирни еб, 3 ош қошиқ сувидан ичилади. Тушликда иккинчиси, кечки овқат вақтида эса учинчисини истеъмол қилиб, суви ичилади. Бу муолажа 1 ҳафта давом этади.

3. Олча

100 гр. олчанинг куртакли шохлари барглари билан бирга кесиб олиниб, 0,5 литр сув солиб 30 дақиқа давмида паст оловда қайнатилади. Тайёр шарбатни бир кунда 3 маҳал бир ош қошиқдан ичилади.

4. Лимон ва асал

10 дона лимоннинг ички қисми ажратиб олиниб, яхшилаб эзилади. Сўнг унга 10 дона саримсоқпиёз доначалари эзиб қўшилади. Бу массани 1 литр тоза асалга (шакарсимон бўлиб қолган асал бўлса мақсадга мувофиқ) қўшиб аралаштирилади. Аралашмани салқин, офтоб нури тушмайдиган жойда 10 кун давомида сақлаш лозим. Шундан сўнг, уни ҳар куни 4 чой қошиқдан ичиш тавсия этилади.

5. Ёввойи ертут барги

3 ош қошиқ майдаланган ёввойи ертут (қулупнай) баргини 700 мл. сувга солиб сирланган идишда 3 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Сўнг масса совутилиб, докада сузиб олинади ва ҳар куни 200 мл.дан 3 марта ичилади. Муолажа 5 кун давом этади.

6. Ёнғоқ ва асал

200 гр. ёнғоқни ҳовончада туйиб, ун шаклига келгунича майдаланади. Сўнг ушбу кукун 500 гр. тоза асалга қўшилади ва аралаштирилади. Тайёр массани 1 ҳафта давомида бир кунда 3-4 чой қошиқдан истеъмол қилиб турасиз.

7. Чаканда

300 гр. чаканданинг сувини чиқариб олинг. Ундан ажраб чиққан шарбатга худди шунча зайтун ёғи қўшилади ва бу аралашма икки ҳафта давомида салқин жойда сақланади.

8. Сабзи, картошка, лавлаги, бодринг

Юқорида келтирилган ҳар бир сабзавот эзилиб, 125 мл. дан шарбати бир идишга солинади. Ушбу суюқлик бир кунда 2 ош қошиқдан ичилади. Аммо шуни айтиш лозимки, суюқлик ичилаётган вақтда гўшт ва балиқ маҳсулотларидан тайёрланган таомларни истеъмол қилиш мумкин эмас.

9. Денгиз карами

Денгиз карами Базедов касаллиги (қалқонсимон без функциясининг бузилиши натижасидаги касаллик)нинг енгил формаларини тузатишда халқ табобатида ишлатилади. Бунинг учун қуритилган денгиз карами майдаланади. 1 чой қошиқ майдаланган денгиз карамини қайнатилган сув билан бир кунда 3 марта овқатдан олдин ичилади. Муолажа 30 кун давом этади.

10. Хурмо

Хурмони бир кунда 1 донадан ейиш ҳам бўқоқ касаллигини даволашда қўл келади.

Просмотров: 1291 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031