Понедельник, 20.05.2024, 04:25
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2015 » Май » 21 » ЎЙЛА ВА БОЙ БЎЛ
14:08
ЎЙЛА ВА БОЙ БЎЛ
Бизнес классикасиМаслахатхона – 

ЎЙЛА ВА БОЙ БЎЛ – 1

Ушбу китоб ўз олдингизга мақсад қўйишни, ишонч туйғусини мустаҳкамлашни, турли синовларни енгиб ўтишни, изланишни ўргатади. Шунингдек, махсус билимлар, ақл-заковат, ортга чекинмаслик ҳақида кенг тушунча беради. Китоб бой фикрлаш, орзу-истаклар устидан ҳукмрон бўлиш. Муваффақиятга эришишга қаратилган. Сиз ҳаётда қандай қилиб мақсадга эришишни, қатъиятли бўлиш мумкинлигини аниқ режасини топасиз. Бy эса ҳар бир ишда сизга қўл келади.

Китобда кўплаб инсонлар ҳаётидан олинган ибратли мисоллар келтирилган. Унда фикр кучи, ғайрат-шижоат, бахт- саодатга эришиш йўллари, муваффақиятнииг оддий сирлари баён этилган. Омад сари ундовчи тамойиллар, йўналиш, қоидалар билан бойитилган. Аниқ мақсад қўйиб, унга сари чалғимай бориш учун нималар қилиш кераклиги мухтасар айтиб ўтилган. Гарчанд китобнинг айрим ўринларида Наполеон Хилл тилидан ҳикоя қилинмасада, унинг қарашлари, нуктаи назари, тамойиллари ўз аксини топган. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжаллангаи.

Таржимон: ФАТҲУЛЛА НАМОЗОВ

 

 

ЎЙЛА ВА БОЙ БЎЛ – 1

КИТОБ ВА УНИНГ МУАЛЛИФИ ҲАҚИДА БИР НЕЧА СЎЗ

Сиз дунёдаги энг мўъжизали таъсир кўрсатувчи китоблардан бирини ўқийсиз. Ушбу китобда бой бўлишнинг синовдан ўтган режасини топасиз. У қандай қилиб ишга киришиш тўғрисида ҳикоя қилиб беради. Ҳаёти давомида инсонга олға қадам ташлаш, ўз бахт-саодатини яратиш ва бойликни кўпайтириш учун нималар ёрдам беради, бошқалар, ҳатто бу ишни бошламаган дамларда қай тарзда кўмаклашади - китобда ана шу ҳакда сўз боради.

Аслида кимга нима куч-кувват бахш этади-ю, бошқалар нега суст, баёвлигича қолаверади? Нега айримлар тақдирнинг шафқатсиз зарбаларига заррача эътибор бермай, ўзлари орзу қилган истиқболга назар ташлаб, муаммолар гирдобидан ўтадилар, мақсадга етадилар? Шу билап бир вақтда эса бошқалар умидсиз хатти-ҳаракатлар ичида битмас-туганмас хатоларга йўл қўядилар, оқибатда ҳеч нарсага эга бўлмайдилар.

Кўп йиллар муқаддам Наполеон Хилл сайёрамизнинг энг бой одамларидан бири Эндрю Карнеги билан суҳбатлашганида, ушбу оламшумул сирнинг ярқирок, қиррасини кўргандай бўлган эди. Ўшанда Карнеги унга омад соҳиблари қандай воситалар билан унга ёндашишини таҳлил қилишни ва бутун дунё учун намуна ва ибрат бўладиган муваффақиятга эришиш формуласини шилаб чиқиш тўғрисида маслаҳат берган эди.

Мазкур китоб муваффақиятлар сирини очиб беради ҳамда ҳаракатлар режасини тавсия этади. У 1937 йилдан бошлаб АҚШда 42 марта босилиб чиққан ва қисқа муддатда сотилган. Ҳозирги нашри янги маълумотлар би­лан бойитилган, ҳар бир бўлим ўтилганларни мухтасар такрорлашни дам қамраб олади.

Хуллас, китоб барча тўсиқларни енгиб ўтиш, кўйилган мақсад ҳамда муваффақиятга эришувнинг ягона ҳамда бехато йўлини вақти билан бадий дарёсидан худди кино тасмаси сузиб ўтгандек кўрсатиб беради. Мутолаа жараёнида сиз нима сабабдан ўзига ишонган одамлар улкан бойлик эгасига айланиб, бахт-иқболга эришишларини билиб оласиз, бинобарин ўзингиз ҳам айнан шундай мавқе соҳиби бўласиз.

Наполеон Хилл 1883 йилда Виржиния тоғлари ўрмонидаги кичик кулбада дунёга келгаи. У ёшлигида Жоржтаун университетида ўқиш учун ҳақ тўлаш мақсадида газетада репортёр бўлиб ишлади. Журналистларга хос абжирлик унинг кейинги такдирини белгилаб берди. Наполеон Хилнинг ярқ этган хабарлари Теннесси штати губернатори ҳамда «Beb Teylore Megezin» журнали соҳиби Роберт А.Тейлорнинг диққатини ўзнга тортди. Шу тариқа йигирма беш яшар бу қаламкашга таниқли кишиларнинг юксак мартабага эришганлиги билан боғлиқ туркум мақолалар ёзиш бўйича буюртма берилди, бундай ипсонлардап биринчиси эса Эндрю Карнеги эди.

Хилл Карнегида чуқур таассурот қолдирди, у ёш қаламкашнинг катта ишига оқ йўл тилади. Наполеон Хплл бу иш билан йигирма йил машғул бўлмоғи керак эди. У муваффақият қозонган беш юздан зиёд америкаликдан батафсил интервью олишга ва ҳатто оддий қобилиятга эга одамларга ҳам мос келадиган умумий формулани олиб киришга муваффақ бўлди. Хиллнинг суҳбатдошлари орасида Ҳенри Форд, Уильям Ригль. КларенсДэрроу, Лютер Бербэнк, Жон Пьсрпоит Морган каби машҳур кишилар ва Американинг уч нафар президенти ҳам бўлган.

1928 йилда Карнеги билан ўтказилган - хотирада узоқ сақланадиган суҳбатдан сўпг Хилл бирипчи асари - шахсий муваффақиятга эришиш фалсафаси борасида ўзининг тахминий фикри жамланган китобини нашр этди. Ўтган вақт давомида у ўзи тўплаган маълумотларни умумлаштириш билан бирга ҳаёт кечириш учун турли соҳаларда, шу жумладан, Чикаго университетида реклама аген­та бўлиб ишлашига, «Голден рул» номли журнал нашр этишига тўғри келган эди.

Биринни жаҳон уруши даврида Хилл президент Виль­сон маъмуриятида ижтимоий муносабатлар бўйича эксперт сифатида фаолият юритди. 1933 йилда эса Шимолий Виржиния сенатори Женнингс Рэндольф уни Теодор Рузвельтга тавсия қилди ва Хилл яна президентга маслаҳатчи булди. Бироз вақтдаи сўнг у ўзининг йигирма йиллик- «Ўйла ва бой бўл» лойиҳасини бир тизимга киритиш ҳамда такомиллаштиришга қарор қилди.

1952 йилда «Наполеон Хилл аесоциаиияси» таъсис этилганидан сўнг у шахсий муваффақиятга эришиш фалсафасини ёйишга фаол киришди ва одамларни «муваффақият илми»ни ўқитиш билан банд бўлган ижтимоий таълим йўналишидаги «Наполеон Хилл фонди»ни бошқарди. 1963 йили Хилл ўзи томонидан яратилган «Шахсий ютуқлар академияси» учун янги жадвал ва дастур тузди ҳамда шу асосда ўқиш ёки уйда ўқитишни ташкил этди. Бу вақтда Наполеон Хилл 80 ёшда эди.

СЎЗ БОШИ

Китобнинг ҳар бир бўлимида юзлаб одамларга бой бўлишга ёрдам берувчи сирлар ҳақида ҳикоя қилинади. Камина узоқ йиллар давомида уларнинг мартабага эришиш йўлларини таҳлил этиш билан банд бўлдим.

Ушбу сир тўғрисида илк бор бундан эллик йил муқаддам Эндрю Карнегидан эшитган эдим. Шотландиялик бу мулойим ва ёқимли қария мендек ғўр йигитга шнунчаки гапиргандай бўлганди. Кейин эса қўзлари хушнуд чарақлаганича ором курсига ястаниб олдида, мени диққат би­лан кузата бошлади: унинг айтганларини уқиб олши учун менда ақл-заковат етишармикан?

Қарияни жон кулоғим билан тинглаганим боисми, у медан, сиз йигирма йил ёки ундан зиёд муддат мобайнида бутун дунё миқёсида муваффақиятга эришиш формуласини тарқатишдан иборат фаолиятга ўзингизни тайёрлай оласизми, деб сўради. Сўнг қўшимча қилди: «Кимки уни эгаллай олмаса, бир умр омадсиз бўлиб қолаверади«. Meн бунга тайёр эканлигимни айтдим ва сўзимиинг устидан чикдим.

Муваффақиятнинг мўъжизавий формуласи жаноб Карнегинннг ғояларидан келиб чиққан эди. Бу унга ҳаддан зиёд бойлик келтирган, энди эса мазкур формула бой бўлиш каби узоқ на машаққатли меҳнатга вақти бўлмаган кишиларни қуроллантириш учун керак эди. Карнеги ўз хулосаларини текшира олишимга ва турли жинс, ёш ва ҳар хил соҳадаги кишиларга баён эта олишимга умид боғлади.

Бу фанни барча мактаб ва Коллежларда ўқитиш ке­рак, уни талаб даражасида ўқитиш таълим тизимида инқилобий ўзгаришларга олиб келади, таҳсил вақтини деярли ярмига қисқартиради, деб таъкидлаган эди у. Муваффақият снри амалиёт синовидан ўтдн

Ишонч тўғрнсидаги бўлимда сиз ёш йигит Чарльз Шваб томонидан «Юнайтед Стейс Стил» номли улкан корпарациянинг вужудга келиши тўғрисидаги қизиқарли воқеаларни билиб оласиз. Бунинг мисолида Карнеги ким тайёр бўлса, муваффақият сири ўшанинг фойдаси учун ишлашига тўлиқ ишонди. Унинг жаноб Шваб томонидан кўлланиши туфайли ҳайратомуз муваффақинтга эришилди бойлик 600 млн. доллардан ошиб кетди.

Бу ҳол жаноб Карнегини таниган барча кишиларга маълум. Бу сиз учун, азиз китобхон, нимани хоҳлаган бўлсангиз, ана шу шарт билан намуна, ибрат бўлиши мумкин.

Ушбу сир минглаб эркак, аёл томонидан уларнинг шахсий манфаатни кўзлаган ҳолда очилдики, ҳаммаси жаноб Карнеги томонидан ўйлаб топилган эди. Айримларга муваффақият билан жилмайиш ҳам бойлик келтирди. Бошқалар эса унинг ёрдамида шахсий ишларини тартибга солиб олдилар. Ҳатто уни битта руҳоний шу қадар самарали қулладики, йиллик даромади 75 минг додлардан ошиб кетди.

Цинциннатилик тикувчи Артур Нэш «тажрибали қуён» сифатида касодга учраётган корхонани сотиб олди ва унда муваффақият формуласини текшириб кўрди.

Иш юришиб кетди ва Нэшга улкан бойлик келтирди. У ҳозир ҳам, гарчи жаноб Нэшсиз бўлса-да, гуллаб-яшнамоқда. Бу тажриба шунчалик нодирлик касб этдики, газета-журналлар уни алқаб, мақтов сўзлари учун миллион доллар сарфлашди.

Муваффақият сири Техас штатидаги Даллас шаҳрида яшовчи Стюарт Остин Уайсрга ҳам омад келтирганди. У муваффақиятга тайёр эди - шунчалик бўлдики, Уайер ўз касбини ташлаб, ҳуқуқни ўргана бошладн. У ўз мақсадига эришдими? Бу ҳақда ҳам сиз мазкур китобдан билиб оласиз.

Ўз даврида Ласалле университетида реклама агенти бўлиб ишлар эканмап, ректор Ж.Г.Чаплинга муваффақият формуласини қандай татбиқ этиш тўғрисида сўзлаб берган эдим. Бунинг иатижаси ўларок, университет мамлакатда экстенсив ўқитиш тизими бўйича энг намунали ўқув даргоҳларидан бирига айланди.

Китобда тилга олинган сир камида юз марта тилга олинади. Унинг аниқ номи учрамайди, боз устига уни мен танлаганим ҳам йўқ. Очиқ-ойдинлик эса бизга тасир қилмайди, бизга аслида махфийлик зарур. Ахир унинг қиррасидан тутсак, биз учун зийраклик имконияти юзага келади. Шу боис бўлса керак, Эндрю Карнеги ўзини унчалик уринтирмай, ушбу сирни ўзининг бирортаям сўзи билан белгиламаган. Қулоғи бор киши, албатта, эшитади

Тайёр бўлинг - муваффақиятга эришиш сири сизга ҳар бир бўлимдан сўнг энг камида бир бора намоён бўлади. Мен буни мамнуният ила сўзлаб берардим-у, аммо сизни шоду хуррамлик ҳамда биринчи кашфиётчининг фойдали жиҳатларидан маҳрум қилмайин, дейман.

Сиз умидсизлик гирдобида қолиб, ранж-аламлар юрак бағрингизни эзиб юбордими? Сизни касаллик ва жисмоний дардлар таъқиб этмокдами? Ҳечқиси йўқ, Карнеги формуласидан фойдаланиб, менинг ўғлим ажойиб кашфиётга қўлмургани ҳақида ўқийсизу, ўзингизни йўқотилган умид-орзулар саҳросидаги воҳада пайдо бўлгандай сезасиз.

Муваффақият сирларини амалга оширувчи, унга рўбарў келган ҳар бир киши сўзсиз ўзини омад оғушида ҳис этади. Унга сизда шубҳа-гумон туғилса, дарҳол муваффақият қозонган кишиларнннг мартаба амалига диққат эътибор билан қаранг. Ана шунда уларнинг муваффақияти сизни дарҳол ишонтиради ва шубҳа-гумонларингиз дарҳол ғойиб бўдади.

Албатта, муваффақият сирлари сиз учун нимагадир арзийди, аммо унинг асл баҳодан ҳам баланд туриши тайин гап. Бу баҳони сўз билан ифодалаш қийин, чунки сирни пул билан баҳолаш шунинг учун мумкин эмаски, гўё у икки қисмдан иборатга ўхшайди. Унинг бир қисми сир тўла-тўкис инсонни қамраб олишидан иборат.

Кимки сир-синоатга тайёр бўлса, у мутлақо бир хил хизмат қилади. Бунда маълумот ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Мен туғилгунча муваффақият сири Томас А.Эдисонга очилган эди. У буни юксак ақл билан амалга ошириб, дунёга машҳур кашфиётчи сифатида ном қозонди, ваҳоланки Эдисон мактабда бор-йўғи уч ҳафта бўлган, холос.

Муваффақият сирлари Эдисоннинг иш соҳасидаги шериги Эдвин С.Барнсга ҳам дуч келган эди. Барнс улкан бойлик тўплаган, бу эса ёш йигит чоғидаёқ фаол бизнесдан четлатишга сабаб бўлган эди. Мазкур воқеа тўғрисида сиз биринчи бўлим бошида бойлик эришадиган чегарада қўлга киритилншини билиб оласиз. Пул, обрў-эътибор, машҳурлик ва бахт-саодат фақат унга тайёр турган кишиларга ато этилади ва ўз-ўзига шундай дейди: «Мен ҳар қандай мўъжизаларга муносибман».

Камина бу сирни қаердан биламан? Бу ҳакда сиз китобни ҳали ўқиб чиқмасдан туриб, жавоб олиншнгиз мумкин. Уни айнан биринчи бўлимда ёки энг охирги саҳифадан тонишингиз эҳтимолдан холи эмас.

Йигирма йиллик тадқиқотлар жаноб Карнегининг хайру саховати ҳомийлигида ўтди. Мен юзлаб машҳур кишилар ҳаёти ва фаолиятини тахлил қилдим, улардан кўпчилиги Карнеги формуласи ёрдамида улкан бойликка эга бўлганликларини тасдиқладилар.

Бу инсонлар орасида Ҳенри Форд, Уильям Ригль, Жеймс Ж.Хилл, Жорж С.Паркер, Е.М.Статлер, Генри Л .Доэрти, Сайрус X.К.Кертис, Жорж Истмен, Чарльз М.Шваб, Хар­рис Ф.Уильямс, доктор Фрэнк Гонсалес Дэниэль Уиллард, Кинг Жиллет, Ральф Л.Уикс, судья Дэниэл Т.Райт, Жон Д.Рокфеллер, Томас Л.Эдисон, Фрэнк А.Вандерлип, Ф.В.Вулворт, полковник Роберт Л.Доллар, Эдвард А.Файлин, Эдвине С.Барнс, Артур Нэш, Теодер Рузвельт, Шон У Дэвис, Элберт Хаббард, Уилбер Райт, Уильям Женнингс Брайн, доктор Дэвид Стар Шордон, Ш.Ожин Армор, Ар­тур Брисбейн Вудро Вильсон, Уильям Ховард Тафт, Лю­тер Бербенк, Эдвард У.Бок, Грехем Бэлл, Шон К.Патер­сон, Шулиус Розениальд, Стюарт Остин Уайер, доктор Френк Крэйн, Жорж М.Александр, Ж.Р.Чаплин, сенатор Женнингс Рендольф бор эди.

Мазқур рўйхат айрим машҳур америкаликларнинг бир қисминй ташкил этади, холос. Уларнииг молиявий ёки бошқа муваффақиятлари Карнеги формуласини кимки ҳаётда кўллаган бўлса, ўша жамиятда юксак мавқе тутганидан гувоҳлик беради. Мен мазкур формула сирларидан илҳомланиб, ўз ишида катта муваффақиятга эрмшмаган бирор кишини кўрмадим. Манашу икки асосдан шундай хулосага келдим: муваффақият формуласи одатда «маълумот» деб аталувчи зарурий билимлар мажмуидан иборат.

Хулласи калом, маълумот деганнинг ўзи иима? Бу саволга ҳам сиз муфассал жавоб оласиз.

Ҳаётингиздаги туб бурилиш

Ажойиб кунларнинг бирида шубҳали муваффақият сири ушбу китоб саҳифаларидаи чиқиб, бутун салобати билан қаршингизда намоён бўлади. Бунга тайёр туринг! У кўринган ҳамон сиз уни танийсиз. Биринчи белгилари намоён бўлган заҳоти нафасни ичга ютиб, соатингизга нигоҳ ташланг: айни шу вақтдан эътиборап ҳаётингизда катта ўзгаришлар рўй бериши мумкин.

Эсингизда бўдсин: бу китоб далилларга асосланган бўлиб, уйдирмадан иборат эмас, унинг мақсади ҳам буюк умумий ҳақиқатлардан келиб чиққан. Ҳар қандай пухта тайёрланган нарса бағишлов бўлиши мумкин, нимани қандай қилиб тайёрлашни ҳам ўрганиш керак, албатта. Сиз унга киришиш учун зарурий рағбатга ага бўласиз.

Энди эса мутолаага берилишингиздан олдин озгина бўлса-да, сизга Карнеги формуласини ечишга қандай калит ёрдам беришини ишора қилиб ўтаман. Ҳар қандай бойлик ва муваффақиятнинг асосида фикр ётади! Агар сиз муваффақият қозонишга шай бўлсангиз, уни эгаллашнинг деярли ярмини ишғол этган бўласиз. Умид қиламанки, сиз ҳеч қандай қийинчиликсиз, ранж-алам тортмай муваффақиятнинг иккинчи ярмини ҳам эгаллайсиз, у шу заҳоти сизнинг онгингизгача етиб боради! Омад ёр бўлсин!

1. ФИКР, БУ- НАРСАЛАРДИР!

Сизнинг аклингиз биринчи бўлиб муваффақиятга тайёргарлик тўғрисида хабар (сигнал) беради. Ҳаётнинг ўзи сизга ва иззатталаб интилишларингизга ёрдам беришига эришиш учун ннма қилмоқ керак? Агар сизда аниқ мўлжал, ғайрат-шижоат, қатъийлик ҳамда уни пулга ёки қандайдир моддий бойликка айлантириш хоҳиш-истаги бўлса, фикр ҳақиқий равишда нарсага, бунинг устига буюк кучга айланади.

Эдвин С.Барнс бир куни ўзи учун мўъжизага тенг даъвони кашф этди: «Бой бўлишни истайсанми - ўйлагин». Мазкур кашфиёт унга бирданига келгани йўқ албатта. Барнс унта аста-секин яқинлашди, бундай фикр буюк Эдисонга шерик бўлишга қизғин истак пайдо бўлганида бошланган эди.

Бу борадаги асосий омил шуки, Барнснинг мўлжали бутунлай аниқ равшан эди. У Эдисон учун эмас, балки у билан бирга ишламоқчи эди. Унинг ўз мақсади сари қандай қадам ташлаб келганига диққат билан қаранг ана шунда муваффақият сари йўл қандай тамойилларга асосланганини тушуниб оласиз.

Шуни айтиш керакки, Барнс ўз истагини бирданига амалга ошира олмасди. Унга икки нарса халақит берди: Барнс Эдисонни билмас ва Ню-Жерси штатидаги Ист-Оринж шаҳрига бориш учун паттага пули йўқ эди.

Кўпчилик одамларга ишни охиригача етказиш учун хоҳишнинг мутлақо йўқолишига ана шугина омил етарли, холос. Барнс учун эса истак-майл иродага шунчалик боғлиқ эдики, бу олдингидан ҳам кўпроқ даражада қизғин истак-хоҳиш гирдобига чирмашди. Ва Эдисон унинг рўй-рост боққан кўзларига тикилди...

Барнс Эдисон лабораториясига келиб, буюк кашфиётчи билан бирга ишлаш ниятида эканлигини айтди. Эдисон кейинчалик бу илк учрашувни шундай хотирлаган: «У одатдаги саёқлардай кўзга ташланару, аммо юз ифода-си гумонга асло ўрин қолдирмас эди: ўйлаганини амалга оширадиганларнинг бари шундай қилишади. Одамлар билан йиллар давомида ишлаш менга анча нарсани ўргатган. Агар инсон ниманидир ниҳоятда кучли даражада кутадиган бўлса, уз келажагини харитага чизишга тап- тайёр бўлса, у сузсиз, тақдирни еигади. Мен унга шундай имконият яратдим: у уз мақсадига эришиш йулида бутун онгини ўргатди. Барнс менинг xamo қилмаганимни кўрсатди.

Ҳаммадан олдин ёш йигитнинг ташқи кўриниши Эдисонга ёққанмиди? Энг асосийси, унинг ютида фикр намоён бўлиб турар эди. Албатта, мазкур биринчи учрашувдан сўнг Барнс Эдисонга бирданига шерик бўлгани йўқ, аммо у иш билан таъминланди, номигагина бўлсада, маош билан ҳам таъминланаднган бўлди.

Орадан бир неча ой ўтди. Ташқи томондан ҳеч нарса ўзгармади; Барнснинг хоҳлаган мақсадига бирор нарса яқин ҳам йўламади. Аммо унинг онгида энг муҳим жараён рўй берди: Эдисонга шерик бўлиш истаги барибир ўса борди.

Ҳуқуқ соҳасидаги руҳшунослар шундай дейишади: «Агар инсон ниманидир чин кўнгилдан истаса, бу унинг ташки қиёфасида акс этади. Барнс Эдисон билан иш юзасидан рақобатга киришишга тайёр: у ўз айтганларига эришиш учун қатъиятга эга эди.

Барнс ҳеч қачон ўз-ўзига: "Жин урсин, нима фарқи бор, барибир уйлаб кураману, савдо агента бўламан!”- дегани йўқ. У шундай деган: «Мен бу ерга Эдисон билан бирга иш бошлаш учун келдим, ҳаётимни тикиб булса-да, шунга албатта эришаман!» Барнс айнан шундай деб ўйлаган эди! Ҳамма нарсани қамраб олувчи қизғин иштиёқ аланга олдиргунча, аниқ мўлжалга эга бўлган кишилар нақадар турли-туман воқеаларни айтиб беришлари мумкин!

Шуниси аёнки, ёш Барнс бу ҳакда ўйлаб кўрмади, аммо унинг ғиппа бўғиш, яккаю-ягона мақсад пулида оёқ тираб туриши («Ягона, аммо оловли иштиёқ») барча тўснқларга қарамай, у кутмаган ҳодисани рўёбга чиқариш имконини берди. Ҳодиса яширин йўлдан рўй берди

Шу билан бирга ҳодиса Барнс деярли кутмаган томондан келиб чиқди. Бу эса ҳодисанинг ўзига хос белгилари ҳисобланади. У яширин йўлдан фойдаланишдек макрли усулга эга ва вақтинчалик омадсизлик ва, ҳатто мағлубият ниқоби остида яширинган бўлади. Эҳтимол, шунинг учун кўпчилик уни танимай қолади.

Худди шу пайтда Эдисон ўзининг «Эдисоннинг айтиб туриш қурилмаси» деб номланган янги ускунасини такомиллаштириш билан банд эди. Албатта, савдо агентлари бундан упчалик хурсанд эмасдилар. Улар улкан ҳаракатлар туфайли бунга эришиб бўлишига ишонишмасди.

Барнс ушбу ускунасини сотувга чиқариш мумкинлигини тушунди. У Эдисонга ўзииинг хизматини таклиф қилди ва шу заҳоти имкониятга эга бўлди. Ва уни сотди! Шунчалик тез сотдики, Эдисон у билан ушбу маҳсулотни бутун мамлакат бўйлаб тарқатиш ҳамда ишлаб чиқариш борасида шартнома имзолади. Бундай ҳамкорлик пул олиб келди, шу билан бирга жуда катта даромад ҳадя этди: Барнс ҳар бир киши ўйлашни ўрганса, бой бўлиши мумкинлигига тўлиқ ишонди.

Билмайман, қандай илк дивидентлар Барнснинг хоҳиш- истагига мос келди экан? Балки икки ёки уч миллион дол­лардир, аммо бу миқдор қатъий билим билан солиштирганда, ҳеч нарсага арзимас бўлиб қолади: маълум тамойилларга риоя қилганда, фикрни моддий бойликларга айлантириш мумкин. Бошладингми, ташлаб қўйма.

Омадсизликнинг энг кўп тарқалган сабабларидан бири ишдан юз ўгириш ёки илк муваффақиятсизликдан сўнг уни ташаб кўйишдир. Ўз даврида жаноб Дербининг амакиси «олтин васвасасига берилиб қолган эди. У Ғарбга олтин қазиб олиш ва бойиб кетиш мақсадида йўл олди. Аммо табиатда олтин уни изловчиларнинг ҳикояларига нисбатан жуда оз эканлиги унинг хаёлига ҳам келмади.

Амаки жой ажратиб олди, чўкич, белкурак билан ишни бошлади. Бир неча ҳафталик меҳнат мукофот ато этди руда чиқди! Қимматбаҳо ялтироқ руда! Аммо уни катта миқдорда қазиб олиш учун қўшимча асбоб-ускуна талаб қилинарди. Шунинг учун амаки шахтани ниқоблаб, Мэ­риленд штатидаги қадрдои Вильямсбургга қайтиб борди. У ерда айрим қариндошлари ва қўшниларини ўзинииг «омади» билан таништириб, сирларини баҳам кўрди. Улар асбоб-ускуна ва улов учун пул тўплашди, шундан сўнг амаки жаноб Дерби билан биргаликда шахтага қайтиб келди.

Руданинг биринчи вагончаси қазиб олиниб, қайта ишлашга жўнатилди. Олинган синов намуналари Дерби томонидан Колорадодаги бой шахталардан бири эгалланганини тасдиқлади. Шундай вагончалардан бир нечтаси билан қарзларни қоплаш мумкин! Сўнгра битмас-туганмас бойлик оқиб келаверади...

Қазилма ишлари тобора пастлай бошлади - Дерби ва унинг амакиси томирига сув югургандай бўлди. Аммо... кейин нимадир рўй берди. Тилла кони қайгадир ғойиб бўлди. Олтин солинган хум энди йўқ эди. Улар хазина то­пиш учун қазишда давом этишди, охирги чегарага ҳам етдилар - афсус!

Ниҳоят Дербилар, ншни тўхтатиш керак, деган қарорга келишди. Улар асбоб-ускуналарни эскифурушra бир неча юз долларга сотишди-ю, бу жойни бутунлай тарк этишди. Эскифуруш эса тоғ муҳандисини чақирди. У шахтани кўздан кечириб чиқди, бир неча ҳисоб-китобни ўтказди ва шундай хулосага кедди: коннинг олдинги эгалари «сохта конлар» тўғрисида ҳеч вақо билмаганлари туфайли муваффақиятсизликка учраган эдилар. Муҳандиснинг ҳисоб-китобига кўра, тилла кони Дербилар қазиган жойдан бор-йўги уч фунт нарида бўлиши керак! Ҳақиқатан ҳам у айнан ўша жойдан топилди!

Муваффақият мағлубиятдан бир қадам нарида, холос

Орзу-истакни олтинга айлантириш мумкин. Дерби бу кашфиётни руёбга чиқаргунча бир неча бор ўз мағлубияти, омадсизликлари ўрнини тўлдирди. У ўз ҳаётиии суғурта қилиш ишлари билан шуғулланар экан, ёшлигида йўл қўйган қайғули тажрибадан сабоқ чиқариб олишга қарор қилди. Бу оддийгина сабоқ эди: «Олтин шундоққина оёғим остида турганида, ме уни ташлаб кетдим! Аммо кимдир мендан суғурта ҳужжатини сотиб олишни истамаса хамки, ҳеч қачон мўлжаллагаган ишимдан асло юз ўгирмайман!»

Ва Дерби бир йилда бир миллион доллар суғурта ҳужжатини сотувчи кишилардан бири бўлиб қолди.

...Сизнииг ҳам ҳаётингизга муваффақият кириб келар экан, вақтинчадик омадсизлик ва, ҳатто мағлубиятлар бўлмасин, барига чидашингизга тўғри келади! Ҳақиқатан ҳам бнзни омадсизлик таъқиб этдими, бас, энг оддий мантнқ - ишни ташлаш бўлади-қолади. Кўпчилигимиз худди шу тарзда йўл тутамиз, Шундай эмасми?

Ушбу китоб муаллифи Америка дунёга берган 500 дан ортиқ мунаффақият қозонган кишидан интервью олган, Ҳуллас, уларнииг айтишига кўра, энг «савдойи» муваффақият мағлубнятга бир қадам қолганда келар экан. Эҳ, бу мағлубият... У мулойимгина нигоҳ, нозик қарашлар ва ҳазил аралаш шафқатсизлик ила ташриф буюради-я! Ва муваффацият чегарасида одамни овлаб, домига туширади-ю, маза қилади... Амру фармон берувчн эркакнинг болалари

Олтин шахтасини излашда муваффақиятсизликка учраганидан сўнг Дерби тегишли ҳулосалар чиқариб олди ва тақдир унга «йўқ» дейиш ҳамиша «йўқ»ни аиглатмасликни билдиришига ўзини ишонтирди.

Уша куни у амакисига буғдой янчишда ёрдам бераётганди. Амакиси катта фермани бошқарар, фермада бир неча юзлаб қора танли корандалар яшар эди. Тегирмоннинг эшиги очилди. Мулат қизча кириб, остонада тўхтаб қодди.

Дербинииг амакиси бошини кўтарди ва қизчага кўзи тушиб сўради: «Хўш, сенга нима керак? Қизча қисқа қилиб: Онамга 50 цент берар экансиз», - деди. Ҳеч нарса бермайман, - жаҳли чикди амакинииг, - уйингга даф бўл». Қизча, «Хўп, жалоб», - деб рози бўлди, аммо жойидан жилмади.

Амаки ишини давом эттирди. Қизалоқ эса кетмай кутиб турди. Амаки бошини кўтаргаиида, унииг ҳали ҳам шу ерда эканини кўрди ва бақириб юборди: «Мен сенга уйингга йўқол дедим-ку! Тушириб қолмасимдан жўнаб қол чи!» «Хўп, жаноб», - деди қизча рози бўлгандай, аммо бир қадам ҳам жилмади.

Амаки дон тўла халтани ерга ташлади, уни хампа (бункер)га тўкмоқчи эди, аммо ундай қилмади. Бочкадан битта тахтачани олди-ю, қизча томон шундай важоҳат билан тордики, Дербининг нафаси тўхтаб қолаёзди. У амакисининг кутириб кетгудай одатини жуда яхши билар эди, шунинг учун ҳозир қандайдир хунук иш рўй беришига кўзи етди.

Амаки қизча турган жойга яқинлашганида, қизча орқага тисарилиш ўрнига бир қадам олдинга юрди-ю, бўғиқ овозда жарангдор тарзда: «ахир онамга 50 цент жудаям керак!» - деди.

Амаки тўхтади. У бир дақиқа чамаси қизчага тикилиб турди, сўнг қўлидаги тахтани полга оҳиста кўйди, қўлини чўнгагига тиқди... ва ярим доллар чиқарди.

Кизалоқ пулни олди ва шошилмай эшик томом йўл олди, у ўзи бўйсундирган одамдан кўз узмасди. Қизча чиқиб кетганидан сўнг амаки тахта кути устига ўтириб, узоқ-узоқларга тикилди. Эҳтимол, шу лаҳзаларда "миясига етиб борган гап сўзлар”ни мулоҳаза қилгандир.

Жаноб Дерби ҳам ниманидир ўйлар эди. У ҳаётида биринчи марта қизил танли қизалоқ катта ёшли оқ танли кишига буйруқ берганини кўрди. Бунга қандай қилиб эришди? Амакига нима бўлди ўзи? Қаҳр-ғазабнипг сўнишига, ўкираётгаи шер мўмин-қобил кўзичоққа айланиб қолишига нима мажбур қилди экан? Қизалок, вазиятни бошкара туриб, қандай номаълум кучдан фойдаланди? Шу ва шу каби саволлар унинг калласида ғужғон ўйнарди. Аммо мазкур сатрлар муаллифига ўзининг бошидан ўтганларни гапириб бсргунича Дерби бу саволларга кўп йиллар мобайнида жавоб топа олмаганди.

Дарвоқе, амаким муллам бўдиб қолган ўша эски тегирмон ёнида у одатдан ташқари рўй берган тажриба тўғрисида сўзлаб берган эди.

«Йўқ» ортида яширинган «ха»

Шундай қилиб биз эски тутдай тўкилиб турган тегирмон олдида турардик. Жаноб Дерби одатдан ташқари "Қамал” тўғрисида гапириб бераркан, савол берди: «Бундан қандай хулоса келиб чиқади? Қизча қандай кучга эга эди-ю, у амакимни мутлоқ енгди-қуйди?»

Бу саводга жавобни сиз китобда баён этилгаи тамойиллардаи топа оласиз. Жавоб тўлиқ ва барча қирраларни қамраб олган. Ҳар бир киши пайпаслаб, гўдак томоиидан тасодифан қўлланилган кучни бутун тафсидотлари ва тавсиялари билан тушуниб олиши ҳамда кўллаши мумкин.

Фикран тайёр бўлинг навбатдаги бўлимда сиз қизга ёрдам берган куч қай тарзда амалга ошгашши билиб оласиз. Ушбу китоб ғоялари сизнинг укувингизни чархлайди ҳамда шупдай куч берадики, унга асло қаршилик кўрсатиб бўлмайди. Биринчи ёки иккинчи бўлимни ўқиганингиздан сўнг уни англаб олишингиз мумкин. У аниқ ғоя ёки асосий режа, ёки мўлжал сифатида сизни ўтмишдаги йўқотишлар ва омадсизликлар сари бошлайди, хотирангизда ўтганларни тиклайди ва сиз нимани йўқотган бўлсангиз, барини жойлаштиришга муваффақ, бўласиз.

Мен жаноб Дербига кичкина қизча томонидан беихтиёр кўлланилган феъл-атвор кучини сўзлаб берганимда, у ўзининг сугурта агенти бўлиб ишлаган ўн уч йиллик иш тажрибасини фикран назардан ўгказиб, шу кичкииа қизалоқ берган сабоқ олдида, шубҳасиз, ўз муваффақиятлари билан қарздор эканлигига иқрор бўлди.

Жаноб Дерби шундай деб таъкидлаган эди: «Менга ҳар сафар сугурта ҳужжатини кайтариб бершмоқчи бўлишганида, эски тегирмон ёнидаги ўша қизчани, унинг даъват қили6 боққан кўзларини, эслайман еа ўз-ўзимга: Бу битимни, албатта, тузиш керак!» - дейман. Худди шу тарзда сугурта ҳужжатларининг жуда купини одамлар «йўқ» деб бош чайқаганларидан кейин сотганман».

Дерби олтин билан боғлиқ воқеада йўл қўйилган хатосини ҳам унутмаган эди. «Ўша тажриба, - деб айтганди у, - жуда эзгу иш бўлган эди. У менга ишлаб туриб, иш беҳуда кетмаслигига ўргатда. Meн бирор нарсага эришиш учун албатта буни бошимдан кечиришим керак эди.

Жаноб Дербининг синовларида одатдан ташқари нарсалар йўқ, албатта. Эҳтимол, бу тақдир битигидир, бу унинг учун жуда зарур эди, шекилли. У баён этилган ушбу икки вазиятдан сабоқ чиқариб олди, уни таҳлил этиб, ундан нималар ўрганиш зарурлигини аниқлади. Аммо муваффақият сари ўсиб борадиган нарсадаги рационал мағизни излашда ўз омадсизликларини ўрганиш учун вақти ҳам, имконияти ҳам бўлмаган одам иима қидиши керак? Муваффақиятга элтувчи кўприкка айланадиган мағлубиятдан сабоқ чиқариб олиш санъатини қандай қилиб, қаерда ўрганмоқ лозим?

Юқоридаги худди шу каби саволларга жавоб бериши учун ҳам мен мазкур китобни ёздим.

Муваффақият, бу - чуқур ғоялардан бири

Жавоб бера туриб, мен ўн уч тамойилни расмийлаштирдим. Эсингизда бўлсин, сизнииг бу ажиб ҳаётни кузатиш туфайли пайдо бўлган жавобларингиз онгингизда ғоялар, режа ёки мўлжаллар тарзида мазкур китобни ўқиганда, юзага чиқиши мумкин.

Муваффақият қозониш учун битта чуқур ғоянинг ўзи кифоя. Бу ўринда баён этилган тамойиллар, аслида, фойдали ғояларнинг униб чиқиши учун воситаларни айнан ўзгинасидир.

Уни тўлиқ баён этишдан оддин қуйидага даъволар устида ўйлаб кўришни тавсия этаман: "Бой бўла бошлаганингиз заҳоти пуллар шунчалик тез ва катта миқдорда оқиб келадики, сиз ҳақиқитан ҳам ҳайратга тушиб олдин қаерда эдинг, деб юборасиз...» Кимки узоқ ва қунт би­лан меҳнат қилса, ана ўша киши бой бўлиши мумкин, деган умумий ишончни этиборга олиш алоҳида мароқли бўлиб куринади.

Ва сиз ўйлай бошлаганингиз ҳамда бойиганингиз сари шуни аста-секин пайқайсизки, бунда онгингиз ҳолати, мўлжаллариигизнинг қатьийлиги ва жуда оғир меҳнатнинг катта бўлмаган қисми қўшилган экан. Шунга мувофиқ, сиз ва яна ҳар қандай киши ҳам бойликни ўзига тортадиган тарзда онгни банд этмоғи, унга «юк» ортишии ўрганиши керак. Мен ушбу муаммо билан йигирма йил машғул бўлдим - энди у бой кишиларга қандай муяссар бўлишини жуда билгим келади!

«Иложим йўқ» деган сўз инсоният яратилганидан буён мавжуд, Бўлмасам-чи! У ишламайдиган барча қоидаларии билади! Нима иш қилиш керак эмаслигини одам йўргакдан билади. Ушбу китоб муваффақиятга олиб борувчи қоидаларни ахтарган, бунга тайёр турган кишилар учун ёзилди.

Кимки муваффақият белгилари ва боғланишлари билан фикр юритса, ана шу инсон муваффақиятга муяссар бўлади. Кимки мағлубият белгилари ҳамда боғланишлари асосида фикрлар экан, уни ҳамиша мағлубият таъқиб этаверади.

Бу китоб мағлубиятдан муваффақиятга қадар бўлган онгни қайта ташкил этиш санъатиии ўрганишии истаганларга ёрдам беришга қаратилган...

Аммо кўпчилигимизда битта заиф жиҳат бор биз бар­ча таассурот ва ишончимизии ўз қаричимиз билан ўлчаймиз. Шу боис ишонаманки, бу китобни ўқийдиганлар орасида ҳам бойишига ишонмайдиганлар бор. Нима учун? Чун­ки уларнинг тафаккури ночорлик, камбағаллик ва омадсизликлар шароитида шаклланган.

Бу бахтсизлар Америкага таълим олш учун келган хитойликни эслатади. У Чикаго университетига ташриф буюрди. Бир куни коллеж президента жаноб Хариер уни йўлакда учратиб қолиб, сўради: «Сизнингча, америкаликларга хос бўлгап чизиқлар нимадан иборат?» «Қандай бўларди, кўзларингиз бошқача, чунки улар қисиқ эмасда!» - деб хитоб қилди талаба.

Бу хитойлик тўғрисида нима ҳам дер эдингиз?..

Биз нимани тушунмасак, ундан юз ўгирамиз, уни рад қиламиз. Бизнинг қаричимиз ҳамма учун асосий ўлчов, эталон деб ишонамиз. Албатта, бу йигитнинг кўзлари «ғилай» эмас. Удар бизникидай эмас...

Истаяпманки, демак, рўй беради!

Ҳенри Форд «V-8» маркали машҳур машинани ишлаб чиқаришга қарор қилар экан, бир бирикмада саккизта цилиндрни жойлаштиршни истаб қолди. Айтилдими, бажарилиши керак ва Форд тегишли топшириқларни берди. Муҳандислар бир бўлиб, саккизта цилиндрни бирлаштириш асло мумкин эмас, ахир, деган фикрга келишди.

Қандай бўлмасин бажаринглар», - деди Форд. Муҳандислар оёқ тираб олишди: "Бунинг иложи йуқ - Форд бўш келмади: "Натижа чиқмагунча, қанча вақm талаб қилинсаиҳам шилайверинглар». Муҳандислар ишлай бошлашди, ахир, бошқа иложлари йўқ эди-да, чунки улар Фордда ишлашни истардилар. Орадан олти ой ўтди, ҳеч қандай натижа кўринмасди. Яна олти ой ўтди.

Улар барча усулларни фикр чиғириғидан ўтказдилар-, аммо «Иложи йўқ!» - деган вазият бўйин бермас эди. Йил охирида Фордга топшириғини амалга оширишнинг чорасини топа олмаганини айтдилар. »Ишни давом эттираверинг, мен шуни истпайман. Демак, бўлади, деди Форд. Муҳандислар ишни давом эттиришди ва ниҳоят ажойиб кунларнинг бирида ният рўёбга чикди, Форднинг қатъияти амалга ошди.

Балки мен бу воқеанипг айрим майда-чуйдаларида хатога йўл қўйгандирман, аммо натижа ва шароити учун барча жавобгарлик зиммамда. Сизми ёки бошқами, бой бўлмоқчи бўлган киши Форд миллионларидан келиб чиқадиган сабокни англасин. Сиз уни узоқ ахтариб юрмайсиз, деб ўйлайман.

Ҳенри Форд муваффақиятга эришди, чунки у муваффақият тамойилларини тушунган ва қўллаган эди. Улардан бири - нимага эришишни исташни қатъий билишдир. Форд тўғрисидаги воқеани эслаб, унинг ҳайратомуз ютуқларнни баён этувчи сатрларии белгилаб қўйинг. Агар сиз бу ишни бажариб. Форд бой булиш учун фойдаланган тамойилларини ажратиб олсангиз, унда нима учун сиз ҳам муваффақият борасида тенглаша олмайсиз? Айнан сизга қилинган хитобга жавоб қайтаришингиз керак.

Ҳақиқатнн фаҳмлаган шоир.

Хенли пайғамбаpнa сатрларии тузиб: «Мен уз тақдиримни самога етказгум, «Мен ўз қалбимнинг дарчасиман», - деганида, ўз фикрларини назорат қилишга кучи етганини назарда тутган эди.

Уни, эҳтимол, онгда устун турган фикрлар магнитлаб ташлаган эди. Бу «оҳанрабо»лар бизга куч-қувватни, одамлар, шароитларни устун турган фикрлар билан уйғунлаштириб. ўзига тортади.

Биз сон-саноқсиз бойликни жамғаргунча фикримиз, онгимизни бойлик истаги билан магнитлашими, пулга қизиқишимиз онгимизга, уни амалга ошириш бўйича аниқ режаларни яратгунча Хенли пул белгилари ва боғланишлари борасида фикрлай бошлашни баён этмоқчи бўлгандир, балки?

Ўз тақдирини кўрган ўсмир

Ниҳоят, биз муваффақиятнинг биринчи тамойилипи тадқиқ қилишга тайёр бўлдик, деб ўйлайман. Имкони борича уқувли бўлишга ҳаракат қилинг ва ёдингизда турсин. бу тамойидларнинг ҳаммаси бир кишининг кашфиёти эмас. У кўпчилик томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, сиз ҳам уни ўз муваффақиятингиз учун татбиқ этишингиз мумкин. Бу сиз учун қийин бўлмайди, деб умид қиламан.

Узоқ йиллар муқаддам Салем коллежи битирувчидари шаънига нутқ сўзлаган эдим (Салем шаҳри Ғарбий Виржиния штатида жойлашган). Кейинги бўлимда камина баён этадиган тамойил ўз нутқимда ихчам шаклда акс этган.

Менинг билишимча, битирувчилардан бири уни фақат ўзлаштирибгипа қолмай, балки дунёқарашининг бир қисмига айлантирди ҳам. Кейиичалик бу ўсмир конгрессмен ва президент Д. Рузвельт маъмуриятида эътиборли ходимга айланди. У менга хат юбориб, бу тамойил тўғрисида ўзининг қарашларини ифода этган эди. Мен уни навбатдаги бўлимга сўзбоши сифатида чоп этишни лозим топдим.

Шундай қилиб: «Қадрдоним Наполеон! Менинг конгрессдаги ишим Америка эркак ва хотин-қизлари дуч келадиган, муаммолар замирига қараш шиконимтини беради. Каминa сизга хат ёзиб минглаб одамларга маъқул келадиган маслаҳат беришингизни сурайман. 1922 йилда мен ҳали Салем коллежининг битирувчи курси талабаси эканман, сиз бизга нутқ сузлаб мурожаат қилган эдингиз. Сиз онгимга шундай ғоя бердингизки, у туфайли мен штатим аҳлига хизмат қилиш ва келгусидаги муваффақиятим билан уни боғлаш имкониятига эга бўлдим.

Мен буни худди кеча бўлиб ўтгандек эслайман. Сизнинг ҳайратга солган баёнингизга кўра, деярли мактаб кўрмаган, йулдан маҳрум, садоқатли дўстларга эга бўлмаган Ҳенри Форд шу қадар баланд мартабаларга эришган. Ўшанда, мен ҳали нутқингиз тугамай туриб, ўзимга шундай йўл танлайки, ҳар қандай қийинчилик, тўсиқлар учрамасин, уни, албатта, енгиб ўтаман, деган қарорга келган эдим. Бу йил ҳам, кейинги йил ҳам милионлаб кишилар ўқишни битиради. Уларнинг ҳарбири учун худди шундай руҳлантирувчи сўз ниҳоятда зарур бўлади, мен уни сиздан олган эдим. Улар қаёққа бурилиш, бу ҳаётни нимадан бошлаш кераклигини билишни ниҳоятда хоҳлайдилар. Сиз буни уларга тақдим эта оласиз, шу билан бирга кўпгина одамларга муаммоларни ҳал этишда кўмаклашдингиз. Ҳозирги кунда Америкада минглаб кишилар ўз гояларини пулга айлантиришни, минглаб одамлар ишни нолдан бошлашни, қўлдан кетган маглубиятлар ўрнини тўлдиришни истайдилар. Уларга сиздан бошқа киши асло ёрдам бера олмайди. Агар китобингиз нашр этилса, мен унинг биринчи нусхасини дасхатингиз билан олсам, деган истагим бор. Энг яхши тилаклар ила чин юракдан сизнинг Женингс Рендолф”

1957 йилда, мазкур нутқ сўзлангандан 35 йил ўтгач, камина яна Салем коллежига - бакалавр унвонини олишга муяссар бўлган битирувчилар ҳузурига боришимга тўғри келди. Ўшанда менга адабиёт доктори фахрий унвони берилгаи эди.

Женнингс Реидольф такдири билан эса 1922 йилдан бошлаб қизиқардим. У етакчи миллий авиокомпанияларнинг бирига бошқарувчи, жўшқин нотиқ ва Ғарбий Виржиия штати сенатори бўлди.

Эътиборга молик фикрлар

Бугун сиз қандай кийннгансиз, қанча пулингиз бор, бунииг асло аҳамияти йуқ. Худди Эдвин Барнс каби кимки ннтилса, муваффақият шунга келади.

Сиз муваффақият сари қанчалик олдинга қараб борсангиз, у шунчалик яқин келади. Жуда кўпчилик кишилар ғалабага бир қадам қолганида ишни ташлаб кетишади. Эсингизда бўлсин: бу қадамни бошқалар босади.

Мақсад сари интилиш - каттами-кичикми, ҳар қандай муваффақият синов тоши ҳисобланади. Ҳар қандай кучли эркак ҳам мақсад сари интилган гўдакдан енгилиши мумкин. Узингизнинг тутган ўрнингиз ҳақидаги тасаввурни ўзгартиринг, ана шунда сиз амалга ошмагаи нарсаларга эришасиз.

Ўз ишончингиз ва қатъиятингизга бошқаларни ҳам ишонтиринг. Унутманг, Ҳенри Форд ва сиз ҳам бажариш мушкул ишни амалга ошира оласиз.

Просмотров: 1053 | Добавил: rsc | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Май 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031