Понедельник, 20.05.2024, 04:25
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2015 » Май » 8 » ҚОЗОНГА ЯҚИН ЮРСАНГ...
20:15
ҚОЗОНГА ЯҚИН ЮРСАНГ...

ҚОЗОНГА ЯҚИН ЮРСАНГ...

 

Мактабда ўқийдиган бир ўқувчининг хулқи қониқарсиз деб баҳоланди. Дарҳол, унинг ота-онасини мактабга чақиришди. Бу оила намунали оилалардан эди.Отаси илмий иш билан машғул, онаси эса поликлиникада врач бўлиб ишларди. Улар эрта-ю кеч ишда, қизи билан ўғли эса мактабда ўқишарди. Ота-онани ҳайрон қолдирган нарса, боласи ўғирлик билан қўлга тушган эди.

Бунинг сабаби ота-она томонидан чуқур ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, бундан ярим йил олдин ўғлининг синфига янги бир бола келган экан. Бу боланинг отаси ичкиликка берилган, онаси эса чет элга ишлагани кетган экан. Оилада бола билан ҳеч ким шуғулланмас, У ўз ҳолича кўчаларда тентираб, ўзига ўхшаш ўртоқлари билан безорилик йўлига кириб кетганди. Бизнинг кичик қаҳрамонимиз ҳам ана шу бола билан дўстлашган.

Бу ҳолатни таҳлил қиладиган бўлсак, боланинг ота-онаси зиёли кишилар бўлсада, иш билан овора бўлиб, ўғлига эътибор бермай қўйишган. Ўз ҳолига ташлаб қўйилган бола эса на дарс қилар ва на дарсларга қатнашарди. Хўш, қандай қилиб шу қисқа вақт ичида безори бола унга таъсир ўтказа олди?

Америкалик психолог Стив Роберт ўзининг “Маънавий психология» китобида шундай дейди: “Инсон бу дунёга тажриба орттириш ва ўзининг руҳини ривожлантириш учун келади. Ана шу ривожланиш даврида жуда катта космик кучлар таъсирида бўлади. Бу кучлар таъсирида юрадиган одамлар бизнинг ёнимизда: биз ҳар куни улар билан мулоқотда бўламиз. Худди юмшоқ қоғозга ўхшаб биз атрофдагиларнинг ички тўлқинларини ( фикрлари, ҳис- туйғулари, эмоцияси ва ҳатто тақдири) ни шимиб оламиз. Масалан, сиз бозорга ўзингизга кийим харид қилмоқчи бўлиб бордингиз, дейлик. Бозор бу катта аквариум, сиз унда кичкина балиқчасиз. Бу аквариумнинг ўз қонун-қоидалари бор, унга таъсир ўтказа олмайсиз, лекин у сизга таъсир қилади. Бозорда иши юришмаган савдогар, ҳафсаласи пир бўлиб, нолиб ўтирибди. Унинг руҳи чўккан. Сиз унинг ёнидан ўтаётиб, беихтиёр кайфиятингиз тушиб кетганини ўзингиз ҳам сезмай қоласиз. Сал нарида эса бир бозорчи аёл барзангидек йигит билан бақир-чақир қилиб, уришаяпти. Уларнинг жанжалидан ҳам дилингиз хира бўлади. Ана шундай ҳолатда бир дўконга кириб, кийим танладингиз, дейлик. Кийиб кўрганингизда сизга ярашмаганлигини сездингиз. Аммо қайтариб берганингизда сотувчи сизга ўшқириб ,“олмасангиз нимага овора қиласиз?” дейди. Тушкун кайфият билан бошқа дўконга кирдингиз, сизга ёққан костюмнинг бичими тўғри келмади, нари кетдингиз. Бозорни айланиб-айланиб , охири бир костюмни харид қилдингиз. Кайфиятингиз тушиб кетган, ўзингиз чарчаган ҳолда уйга келдингиз. Костюмни кийиб кўрсангиз, кичкинасидан олибсиз, ранги ҳам яхши эмас. Лекин яна бозорга бориб, костюмни алмаштиришга ҳафсалангиз бўлмади. Хўш, сизга нима таъсир қилди? Албатта, ён-атрофдагилар.

Улар ўзларининг ёмон кайфияти, фикрлари ва ҳис-туйғуларини сизга юқтирди.

Агар сиз тоза фикрли, онги юксак одамлар даврасида бўлсангиз сизнинг ҳам онгингиз ўсади, фикрларингиз тозаради. Агар атрофингиздагилар ёмон инсонлар бўлса, улар сизни ҳам ўз домига тортади. Бу таъсир шундай намоён бўладики, улар сизнинг фикрларингизни чалғитади, ўзиникини уқтиради. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай уларнинг фикри, кайфияти, қарорлари ва ҳатто хулқи ҳам сизга ўтиб қолади. Бошида сизда иккиланиш бўлиши мумкин. Вақт ўтиши билан иккиланиш ҳам йўқолади. Ёнингиздаги одамнинг аксига айланасиз. Шунинг учун қалин дўст, эр-хотин бир-бирига жуда катта таъсир қилувчилар тоифасига киради.

Ҳаётий қувватингиз пасайиб кетса салбий таъсирлар ҳам кучаяди. Устаси фаранг фирибгарлар худди шундай хусусиятга эга. Киши чарчаганда ёки стресс ҳолатга тушганда ёлғиз қолиб, асабини тинчлантириши, дам олиб, ундан кейин бирор ишга қўл уриши керак. Сабаби стресс ҳолатдаги инсоннинг онги зийрак бўлмайди. Масалан, оилада ичувчи бўлса барча оила-аъзоларининг руҳияти ўзгаради, асаби бузилади, тушкунликка тушади. Чунки ичувчиларда онг жуда пасайиб, тубанлашиб кетади, эътибор камаяди. У ўзи сезмаган ҳолда онги паст қатлам ёки хавфли аквариумга туша бошлайди. Уларнинг кўзига ҳар хил шарпалар кўринади. Медицинада буни галлюцинация ҳолати дейилади.

Психоз касаллигига чалинганлар билан ишлаш психологлар учун жуда оғир. Ичкиликбозликнинг охирги босқичларида беморларнинг ҳаммаси бир хил бўлиб қолади. Ўзига ишончи йўқолади, бор нарсасини сотиб бўлса ҳам ичкилик ичишга ҳаракат қилишади. Бола-чақа, ота-она, оила ва ҳатто ўзларини ҳам унутишади. Ахийри, уларнинг ҳаёти аянчли ўлим билан тугайди. Бундай кимсалар бошқаларни ҳам заҳарлайди. Унинг ёнидаги ёвуз кучлар оила-аъзоларига ҳам ҳамла қилади. Бундай одамлар билан бирга яшаш жуда хавфли.

Гиёҳвандлар ундан ҳам пастликка қулашади. Шунга ўхшаш ҳолатлар қамоқхоналарда ҳам рўй беради. У ерда фақат жиноятчилар эмас, балки қамоқхона ходимлари ва оддий ишчилар ҳам бор. Уларнинг ҳам асаблари таранг, жуда катта қувват сарфлаб ишлашади. Бундай жойларда ходимлар ҳар доим зийрак ҳолатда бўлиши керак. Акс ҳолда атрофдагиларнинг салбий фикрлари, ҳис-туйғулари уларга ҳамла қилиб чарчатади, кайфиятини тушириб юборади. Шунинг учун ҳам бундай оғир жойларда ишлайдиган ходимларга психологик босим билан ишлагани учун маош кўпроқ тўланади. Улар дам олиш кунлари албатта, маданий ва маънавий ҳордиқ чиқаришлари керак. Чунки паст онгли кимсалар тўпланган жойда яхши инсонларнинг ҳам руҳияти тушиб, онги заифлашиб кетиш хавфи бор. Улар дам олганда ҳам руҳиятни тинчлантирадиган мусиқалар эшитиши, театр ва музейларга бориб, юксак даражадаги асар ва спектаклларни кўриши керак. Чунки ҳар куни гуноҳга ботган ёвуз кимсалар, бировнинг ҳақини еган фирибгарлар тўдаси уларнинг ҳаётий қувватларини (виталик қисм) заифлаштиради. Шу билан бирга кишининг ҳаётдан нолиб яшаши ҳам унинг ҳаётий қувватини пасайтириб, онгини заифлаштириб юборади. 

Ишхонамизда бир аёл бўларди. У бола кўрмай эридан ажрашган, уй ишларини умуман эплолмасди.Уйида на бир шинамлик ва на файзу барака бор. Ҳатто оддий гигиеник тозаликка ҳам риоя қилмасди у. Ахийри, эри бу ҳолатга чидолмай уни ташлаб кетди. Бу аёлнинг дугоналари ҳам ўзи каби калтафаҳм, фикру-зикри Америкага бориб, бойиб кетиш билан банд эди. Ким билан гаплашса Америка ҳақида гапирар, гўёки у ёқда ишламасдан ҳам маза қилиб яшаш мукиндек оғиз кўпиртирарди. Бир куни унинг орзуси ушалиб, дугонаси билан чет элга кетди. Аммо у ерда ҳам ҳаётдан лаззат ололмай тез орада қайтиб келди. У ёқда кунига ўн беш соатлаб ишлаб, кичкина хонада ижарада туришар, ишдан бўш пайтлари қаҳвахонага кириб, пиво ичишаркан. Лекин аёл бу ҳаётдан ҳам бахт топмади. Ортга қайтганида ҳолдан тойган ва юзларини ажин босиб кетганди. У ёқда чекишни ҳам ўрганибди. Энди эса “Европага кетаман, у ерни чиндан ҳам жаннат дейишади”, дея бошқаларга ҳам ўзининг фикрини уқтира бошлади ва яна дугона топиб, Европага йўл олди. Яқинда унинг ўша дугонасини кўчада кўриб қолдим. “Умуман шароити тўғри келмади, жуда зерикдим. Дугонам билан ўтирсам худди бир нарсамни йўқотгандек бўламан. У мени шунчалик заҳарладики, гапига лаққа тушиб, уйимни сотиб кетибман. Пулнинг ҳаммасини ишлатиб юбордим. Энди эса ижарама-ижара сарсон бўлиб юрибман. У худди лўлига ўхшаб, мени гипноз қилди. Жаннат бошқа юртда эмас, бизнинг қалбимиздалигини энди тушундим” дейди.

Яқинда бир аёл менга ўзининг ҳаётини айтиб берганди. Айтишича, эри жуда ялқов экан. У ҳеч жойда ишламас, кун бўйи уйда телевизор кўриб ётаркан. “Бешта болам бор, мен ялқов бўлиб қолмадим, лекин барча ҳаракатларим бўшлиққа кетяпти, ҳеч бирим икки бўлмайди. Шунча ҳаракатимга яраша зўрға рўзғор тебратаман”, деди.

Бу ҳолатни шундай изоҳлаш мумкин. Аёлнинг ялқов эри бўшлиқда яшайди. Бўшлиқ эса ҳамма нарсани ўзига тортади, ямлаб ютади. Оқибатда барака кетади. Маълумки, эркак киши оиланинг бошлиғи саналади. Эркакларнинг топгани баракали бўлади, дейишади. Аммо аёлнинг эри ишлашни истамайди, у ялқовлик домига илинган. Хотини қанча ҳаракат қилмасин бири икки бўлмайди. Чунки ялқов эрнинг ёнидаги ёвуз кучлар ҳамма ҳаракат ва баракани ютиб юборган. Ахир “қозонга яқин юрсанг қораси юқади” деб бежизга айтишмаганда.

 Умримиз давомида ҳар биримиз ўз ҳаётимизни мунтазам равишда таҳлил қилиб туришимиз керак. Ўйлаб кўринг, ёнингизда қандай одам бор, у сизга қандай таъсир ўтказаяпти, ҳаётингизда қандай воқеалар рўй бераяпти, ишингиз юришаяптими ёки орқага кетаяптими? Соғлигингиз, кайфиятингиз ва даромадингизга ён-атрофдагилар салбий таъсир кўрсатмаяптими? Шулар ҳақида яхшилаб ўйлаб кўринг. Омадсиз, фирибгар, гуноҳкор одамлар ўзларидаги ёвуз кучлар билан чарчаган, ишдан толиққан пайтингизда сизга кучли таъсир этиши мумкин. Атрофга разм солинг, бундай одамлардан йироқ юринг.

 Озода ТУРМУҲАММЕДОВА

Просмотров: 804 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Май 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031