Понедельник, 20.05.2024, 02:56
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2015 » Март » 15 » БЕКАЖОНЛАРГА
11:48
БЕКАЖОНЛАРГА
Керакли маҳсулотлар: 4 дона тухум, 1,5 стакан сут, 1 стакан сув, 2 стакан ун, 0,5 стакан какао кукуни, 6 чой қошиқ сариёғ, 2 ош қошиқ шакар, 2 чой қошиқ ванилин.

Ичига солинадиган масаллиқлар: кўпиртирилган қаймоқ, ўзингиз ёқтирган бирор шоколад пастаси ёки мураббо, жемдан фойдаланишингиз мумкин.

Тайёрланиши: қуймоқлар учун масаллиқларни кетма-кетлик билан блендерга солиб беш дақиқа давомида кўпиртирамиз ва тайёр бўлган хамирни 1 соатга музлатгичга қўямиз. Қиздирилган товага сариёғ солиб, қуймоқларни оз-оздани солиб пишириб оламиз. Қуймоқларни ҳаммаси пишгандан сўнг кетма-кетликда ҳар бирининг орасига аввалдан тайёрланган масаллиқ соламиз. Яъни, аввал шоколадли паста, кейин кўпиртирилган қаймоқни сурамиз. Шу тарзда тортни тайёрлаймиз. Торт устини ўзингизга маъқул келадиган қилиб безатишингиз мумкин. Таъбга қараб ёнғоқ ёки майдаланган шоколаддан фойдаланишингиз мумкин.

“ОҚ РОЯЛЬ” САЛАТИ

Сизларга тавсия қилмоқчи бўлган навбатдаги салатимиз ўзининг антиқа кўриниши ва бетакрор таъми билан алоҳида ажралиб туради. Ушбу салат бир зумда тайёр бўлади. Бунинг учун бизга қуйидаги масаллиқлар керак:

500 грамм товуқ гўшти, 300 грамм қўзиқорин, 100 грамм пишлоқ, 3-4 дона тухум, 2 дона бодринг, 2 дона сабзи, озгина зайтун меваси, майонез, туз ва кўкатлар зарур:

Тайёрланиши: товуқ гўштини қайнатиб олиб, сомонча шаклида тўғраймиз. Сўнгра қўзиқоринни худди шу шаклга келтириб, қизиган ёғда қизаргунча қовуриб оламиз. Бодринг ва тухумни қирғичдан ўтказамиз. Пишлоқнинг ярмини тўғри тўртбурчак шаклида кесиб, қолган ярмини қирғичдан чиқарамиз.

Тайёр бўлган масаллиқларни рояль шаклида ликопчага қуйидаги тартибда жойлаштирамиз: товуқ гўшти, қовурилган қўзиқорин, бодринг, тухум, охирида қирғичдан ўтказилган пишлоқ, (ушбу масаллиқларнинг ҳар бирини орасига майонез солинади). Салат юзини пишлоқ бўлаклари, зайтун меваси ва сабзидан атиргул ясаб безатамиз.

 

Просмотров: 920 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031